«Онажонимга табрик»

0

«Салом, севимли «Ҳордиқ» нашри ижодкорлари! Мен бу сафарги мактубимда ҳаётимнинг мазмуни бўлган онажонимни 19 июнь – муборак 50 ёшлари билан табрикламоқчиман.

Онажон! 2 ўғил, 1 қизни оқ ювиб, оқ тараганингиз учун сизга минг раҳмат! Дадам билан бизнинг бахтимизга соғ бўлишингизни Яратгандан сўрайман. Ўзим ота бўлиб сизларни тушундим. Онажон, сизга қанча хизмат қилсам кам! Сизни таваллуд кунингиз билан қудаларингиз, синглим Мафтунахон, укам Исломжон, дадам ва набираларингиз ҳам табриклашди. Онажон, биз 100 га кирганимизда ҳам ёнимизда бўлинг. Севимли «Ҳордиқ» нашридан илтимос қиламан, мактубимни албатта эълон қилинглар! «Ҳордиқ» нашрини оилавий севиб ўқиймиз ва сизларга ҳам омад, оилавий тинчлик тилайман.

 

Хуршидбек Каримов,

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани,

Охта тагоб қишлоғи, Ўрикзор кўчаси, 66-уй

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: