Ажабо! Самарқанддаги Сиёб каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли сув оқмоқда (фото, видео)

0

Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёь каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда. Бу ҳақда вилоятдаги мобиль мухбиримиз хабар берди, деди «xs.uz«.

Манбанинг ёзишича, Конигил, Галаосиё, Улуғбек обсерваторияси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи мазкур канал атрофида яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар бу вазиятдан азият чекяпти.

Қайд қилинишича, бу ҳолат тез-тез такрорланмоқда ва сув заҳарли бўлиши мумкин.

Мазкур вазият юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул идора мутассаддиларидан изоҳ кутиб қоламиз.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: