Фото: Болалар мактаб формаси қандай бўлишини хоҳлайсиз?

6

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ота-оналар, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олинган ҳолда ягона мактаб формасини жорий этиш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу борада анча-мунча ишлар қилинди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан мутахассислар, етакчи дизайнерлар жалб этилиб, мактаб формаларининг турли намуналари яратилди ва кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилди. Муҳокамалар ижтимоий тармоқларда ҳамон давом этмоқда.

Биз ягона мактаб формасини жорий этиш хусусида баҳс-мунозарага киришган бир пайтимизда дунё болалари мактабга қандай кийимда боради, деган савол пайдо бўлиши табиий. Бугун шу ҳақда сўз юритмоқчимиз.

Буюк Британияда дастлабки мовий рангли мактаб формаси 1509-1547 йилларда мамлакатни бошқарган қирол Генрих VIII даврида жорий этилган.

Замонавий Буюк Британияда ўқувчилар учун мўлжалланган свитер ва пиджак махсус “Кевлер” матосидан тикилади. Айнан шу материалдан Британия аскарлари учун зирҳли нимчалар ҳам тайёрланади. Айрим мактаблар эса полиэстер, яъни пластик шишачалардан ишланган мактаб формасини маъқул кўрмоқда. У биринчи бор 2008 йилда сотувга чиқарилган. Шундай мактаблар борки, у ерда похолдан тўқилган бош кийимда юрадиган болаларни ҳам учратиш мумкин.

Германиянинг кўпгина мактабларида ягона мактаб формаси жорий этилган. Мактаб формаси масаласи бўйича баҳс-мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, мактаб ўқувчилари ҳам кийимларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифлари билан чиқишлари мумкин. Яқинда Россиянинг Иваново вилояти Халқ таълими бошқармаси германияликлар билан синтетик толадан янги мато ишлаб чиқариш бўйича шартномани имзолади.

“Кунчиқар юрт” – Японияда қизлар киядиган мактаб формаси “Сейлор-фуку” деб аталади. Бу либос денгизчиларнинг кийимини эслатади. Ўғил болалар “Гакуран” деб аталадиган қора костюм-шим кийишади.

Америка Қўшма Штатларида мактаб формаси мажбурий ҳисобланади. Бу тартиб-қоида 1996 йилдан кучга кирган. Бироқ мактаб формаси борасида турли хил қарашлар мавжуд. Демократия тарафдорлари мактаб ўқувчиларининг хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилар экан, улар истаган кийимда мактабга боришлари керак, деб ҳисоблашади. Мактаб формаси интизомни мустаҳкамлайди ва фанларни ўзлаштиришда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади, деб ҳисоблайдиганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Австралиядаги барча хусусий ва католик мактабларида ўқувчилар дарсга махсус кийимда келишлари шарт. Айрим билим масканларида 13-14 ёшгача бўлган болаларга шортида юришга рухсат берилган.

Аргентинадаги давлат мактабларида оқ халат жорий этилган.

Индонезияда мактаб ўқувчисининг ёшини форма рангига қараб ажратиш мумкин.

Ҳиндистоннинг ҳар бир штатида ўзининг махсус мактаб формаси мавжуд.

Кўриб турибсизки, дунё мактабларида махсус кийим азалдан бўлган ва бу борадаги қарашлар қатъийлигича қолмоқда.

Азимжон Пўлатов, ЎзА

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

6 ФИКРЛАР

  1. Meni fikrimcha maktab formasi oddiy, qulay bukishi kerak,bola unda uzini erkin his qiksin,masalan hitoyda maktab formasi oddiy sport kiyimidek,yozgi,kuzgi,qishki qilip tayinlangan…bu rasmdagilarni qizil ranglisi yoqdi menga…

  2. КУЧАДАН АЖРАБ ТУРИШИ КЕРЕ БОЛА ТУЙГАМАСМАКТАБГА КЕТАЁТГАНДЕК УЗИНИ ХИС КИЛСИН… РАНГ БАРАНГЛИК КУЗНИ МИЯНИ ЧАЛГИТАДИКУ

  3. хали хам бир қрорга келинмабдида. ота-оналарни фикрини ўрганиш бундан 1 йил олдин бошланганди. мактаб бошланишига озгина вақт қолганда тасдиқлатиб хамма ота она отни калласидек нархга тиктириб юради. аниқ бир қарорга келиб айтиш керак тамом вассалом

  4. Manga 3 rasmdagi to’q ko’k rangdigi forma ma’qul keldi . Shu formada maktab o’quvchiligi bilinib turibdi bolajonlarni. Lekin qachon tanlanadi qachon xarid qilamiza farzandlarimizaga . 3 ta 4 ta farzandi maktabga boradigan oilalar xammasiga baravar forma sotib olisi sal qiyinro bo’lsa kerak . Tezro sotuvga ciqarilsin

  5. Олдинги форма нимага екмиди бизи довлатга.чиройли эди жудаям кора куйлак ок фартук.куйлак тоза табий матодан фартук енгил читдан эди .кишда кора куйнак езда кук куйнак ок фартук .дизайини хам чиройли эди .

  6. Знчок ишлаб чикаришсин мактаб отини ва номерини езиб болди чиройли киб фаругини кукрак кисмига такиб осин.

Comments are closed.