КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

 

Самолёт парвозда. Бир маҳал учувчи салонга ўтди-да, қотиб-қотиб кула бошлади. Йўловчилар ундан сўрашди:

— Нега куляпсиз?

— Тасаввур қилинг, мен ҳозир самолётни бошқариб кетяпман! Жиннихонадагилар қочиб кетганимни билиб қолишса, роса-а югуриб қидиришади-да!

 

 

* * *

 

 

Америкалик киноюлдуз дугонасига деди:

— Биласанми, маълум муддатга Гари билан тўйимизни тўхтатиб туришга тўғри келади.

— Нега?

— Ҳозир Фрэдга турмушга чиқяпман, ахир!

 

 

* * *

 

 

Йигит ҳозиргина танишган қиздан сўради:

— Овқат пиширишни биласизми?

— Ҳа, айниқса, чойнакни сувга тўлдириб, газга қўйишни қийиб қўяман!

 

 

* * *

 

 

Хотин эридан сўради:

— Қуёш гўзалроқми, ойми?

— Ой албатта.

— Унда нега мени ҳар гал қуёшим деб эркалайсиз?

 

 

* * *

 

 

Муаллима 5- синф ўқувчисига деди:

— Африкада яшовчи жониворларнинг бештасини санаб бер!

— Иккита майман, учта фил.

 

 

* * *

 

 

Эркак дўстини тинчлантиряпти:

— Менга қара, ҳадеб қайғуга ботаверма! Хотининг сенга хиёнат қилибди, шунинг учун ажрашиб кетдинг. Ишон, бир ойдан кейин унутасан! Мен кафил!

— Йўқ, унутишнинг иложи йўқ, дўстим.

— Нега? Шунчалик жигарингдан урганмиди ўша хотининг?

— Жигардан урмаган. Аммо кеча ўзинг кўрган шубасини яқинда кредитга олиб беровдим. Ҳали икки йил кредитни тўлашим керак.

 

 

* * *

 

 

Ҳайвонот боғи директори қараса, филлардан бири қаттиқ йўтала бошлабди. Унга бир челак шароб ичириб юборганди, йўтали тўхтади-қўйди. Аммо бошқа қафасдаги филлар бараварига йўтала бошлади.

 

 

* * *

 

 

Эр хотинига деди:

— Ҳадеб минғиллайверма! Ортиқча нарсаларга пул сарфлаяпсанмиш… Қани ортиқча нарсага пул сарфлаганим?

— Ўт ўчирадиган ускуна-чи? Кераксиз нарса эмасми ўша? Сотиб олганингизга олти йил бўлди, ҳали бирор марта фойдаланганимиз йўқ!

 

 

* * *

 

 

Бойвачча маҳаллий газета муҳаррири кабинетига кириб келиб сўради:

— Бу қанақаси? Бир ҳафта олдин «Итим йўқолиб қолди. Топган одамга минг доллар мукофот бераман» деб эълон бергандим. Ҳалигачаям чоп этмабсизлар-ку!

— Тўғри, ҳали чоп этмадик.

— Сабаб?

— Сабаби шуки, барча ходимларимиз бир ҳафта олдин итингизни қидириб кетишган.

 

 

* * *

 

 

Врач беморга қандай ташҳис қўйишни билмай гаранг эди. Охири у бемордан сўради:

— Илгариям шу ерингиз безовта қилиб турармиди?

— Ҳа, беш йил олдин безовта қилганди.

— Ҳа-а… Демак, қайталанибди-да!

 

 

* * *

 

 

Бир беморнинг ҳасратидан:

— Тиш дўхтирини қанча боқма, барибир оғзингга қарайверади-я!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: