Хотини ургани учун эр 102 рақамига қўнғироқ қилди

0

Нарпай туманида эр хотини устидан арз қилиб 102 рақамига қўнғироқ қилди.

“Туманимизнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Бахтиёр Арзиқулов 102 рақамига қўнғироқ қилиб қатъий оҳангда ички ишлар ходимларининг ҳимоя қилишларини сўради, деб ёзмоқда Zarnews. Ахир, Нигора Тошева эри Бахтиёр Алиқуловни ёмон уриб, тан жароҳати етказибди.

Нигора бақувват хотин бўлса керакки, эркаклар ундан ҳимояланиш учун четдан мадад сўраяпти”, деб ёзади “Пахтакор овози”.

Нашрнинг яна бир хабарида бошқа бир эркак келини устидан шикоят қилиб 102 га қўнғироқ қилибди.

“Ёнариқ”лик Гулноза Узоқованинг эрининг уйида қилган жанжали қайнотаси ўтакасини ёрган шекилли, ўғли қолиб, ўзи ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, келини дастидад “дод” деди. Ишқилиб, “заиф”гина эркак зоти қаттиқроқ шикаст емаган бўлса бўлди, деб ёзади Б.Содиқова – мақола муаллифи.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: