Актриса Шаҳзода Муҳаммедова келинлик либосини кийди (фото ва видео) | Hordiq.uz
Бош саҳифа Видеоянгиликлар Актриса Шаҳзода Муҳаммедова келинлик либосини кийди (фото ва видео)

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова келинлик либосини кийди (фото ва видео)

0

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова кўрсатув учун келинлик либосини кийди. Унинг оқ кўйлакдаги суратлари Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилди, деб ёзмоқда Дарё.

«Бир йилдан бери ‘Келинчак’ кўрсатувига мунтазам таклиф этишарди. Бу лойиҳада иштирок этишга ҳеч ҳам рози бўлмаганман. Чунки фильмларда ва клипларда оқ либосда кўп суратга тушганман. Тўғриси, никоҳ тўйимгача кўп келин кўйлак киймай турақолай дегандим, чунки тўйимда энг чиройли келин кўйлак кияман ва ўзгача имидж қиламан деб ният қилгандим», — деб ёзади актриса.

Актрисанинг таъкидлашича, тўй либослари салони раҳбарлари бўлган яқин инсонлари уни мазкур кўрсатувда иштирок этишга кўндирган.

Маълумот учун, актриса Москвада архитектор сифатида фаолият юритувчи Марат исмли йигит билан унаштирилган. Тўй куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.