Аввал ҳожатхона тозалади, кейин исломий авиакомпанияга асос солди

0

1997 йилда банглашедлик Кази Шаифқур Раҳмоннинг оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтди, ўша вақт у 11 ёшда бўлган. Унинг илк иши London City аэропортида ҳожатхона тозалаш бўлган. Бу ишда тўхташ мумкин эмаслигини тушунган Раҳмон ўз бизнесини очишга ҳаракат қилган, дейилади Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизматида.

Уринишларининг натижаси ўлароқ, у Sunnamusk парфюмерия компаниясига асос солди. Раҳмоннинг ишлари юришиб кетди ва у ўзини бошқа соҳа – йўловчи авиаташувида синаб кўришга қарор қилди.

Раҳмон Лондондаги авиакомпанияда ишлаган даврида ҳалол таомлар бериладиган бирорта самолёт йўқлигини кўрган эди. Унинг кўпчилик ишонқирамай қараган бизнес режаси эса айнан шариат қоидаларига асосланди. Унга алкоголдан воз кечадиган авиакомпаниялар муваффақиятсизликка учрашини айтганлар бўлди.

Шунга қарамай, Кази Шаифқур Раҳмон ўз билганидан қолмади ва йўловчиларга исломий қоидаларга мувофиқ хизматларни таклиф этувчи Firnas Airways номли компанияни очди.

Авиакомпанияда барча таомлар ҳалол стандартига жавоб беради, у ерда чўчқа гўшти ҳам, спиртли ичимликлар ҳам йўқ. Самолётдаги стюардессалар қатъий дресс-кодга амал қилишади ва сипо кийинишади.

Турган гапки, исломофоблар жим турмади: интернетда Firnas Airways ҳақида бўлмағур гап-сўзларни тарқатишди. Аммо Кази Шаифқур Раҳмон ўз орзусини амалга оширишнинг уддасидан чиқди.

У ўз юртида анча машҳур. Раҳмон ҳақида “Ўз авикомпаниянгни қандай очиш мумкин?” номли ҳужжатли фильм ишланган.

 

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: