КИМЛАР ҚИЗИЛ ГЎШТ ЕМАСЛИГИ КЕРАК?..

0

 

Гап мол, қўй ва бошқа турдаги ҳайвон гўшти ҳақида боради. Америкадаги Виржиния университети олимлари ўтказган тадқиқотлар бу маҳсулотларни кимлар истеъмол қилмагани маъқул эканини кўрсатиб берди. Айтишларича, қизил гўштга организмида сезувчанлик кучли инсонлар, шу билан бирга юрак хасталикларига йўлиққанлар ружу қўймаганлари маъқул экан. Гап шундаки, организмнинг гўштга нисбатан сезувчанлик даражаси юқори бўлса, маҳсулот ичкарига киргандан кейин томирлар тиқилиши ва шу каби ёқимсиз ҳолатлар юзага келади. Буни кучли аллергия ҳолати деб ҳисобласа ҳам бўлади. Томирлар тиқилиши, қонда холестеринмиқдори ортиши эса юрак хасталикларига дучор қилиб, одамни ўлимга маҳкум этиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун олимлар юрак хасталигига йўлиққанларга яхшиси парранда гўшти билан чекланишларини маслаҳат беришади. Саломатлиги яхшилар эса врач кўригидан ўтиб организмидаги гўштга сезувчанлик даражасини аниқлаб олишлари зарур экан.

newsyou. info