Роналду жаҳон чемпионатида Аргентина билан дуч келишни истаяпти

0

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасига қарши тўп тепишни истаяпти.

Испания матбуоти хабарига кўра, 33 ёшли футболчи ўзаро ўйинда азалий рақиби Лионель Мессини мағлуб этишни хоҳламоқда. Бу эса унинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини янада ошириши мумкин.

Роналду фикрига кўра, Португалия кучлироқ ва рақибни мағлуб этиш учун кўпроқ имкониятга эга.

Мусобақа сеткасига кўра, Португалия ва Аргентина чоракфиналда бир-бирига дуч келиши мумкин.

 

manba: tribuna.uz