БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

* * *

Корхона директори янги ишга қабул қилинган котибасига деди:

— Хў-ўш… Қаранг-а, қандай ажойиб ишларкансиз!.. Атиги иккитагина хатога йўл қўйдингиз холос-а!.. Майли, иккинчи сўзни ёзинг!

* * *

Эркак газетани қараса, ўзининг оламдан ўтгани ҳақида эълон беришибди. Энсаси қотиб дўстига қўнғироқ қилди.

— Менга қара, газетадаги эълонни кўрдингми?

— Кўрдим… Менга қара… Ўзи қаердан қўнғироқ қиляпсан-а?

* * *

Қизалоқ отасидан сўради:

— Дада, ойимга уйланмасингиздан бурун ким сизга машинани қандай бошқариш кераклигини ўргатиб борарди?

* * *

— Дада, кечқурун машинангиздан фойдаланиб турсам майлими?

— Ўғлим, манави оёқларни Худо нима учун берган?

— Биттасини тормоз, иккинчисини газни босиш учун берган!

* * *

Мактабда безорилик қилиб ном қозонган бола улкан дарахт рўпарасига келди-да, деди:

— Ҳозир бир уриб буйрагингни тушириб қўяйми?!.

* * *

— Бас, мен сиздай хасис билан ортиқ яшай олмайман! Мана, никоҳ узугингизни қайтариб олинг!

— Ие, бунинг қутичаси қани?

* * *

Тўққиз яшар қизча онасидан сўради:

— Ойи, авлоддан авлодга ўтиб келаётган биллур гулдонимизни биласиз-а?

— Ҳа, биламан. Нимайди?

— Менинг авлодим ўша гулдонни ҳозиргина синдириб қўйди.

* * *

Муаллима ўқувчиларга юзта сўздан иборат бирор ҳодиса ёзиб келишларини вазифа қилиб берганди. Тошмат ҳодисани қуйидагича қоғозга туширди:

— Кеча ойим дўкондан норкали пальтода уйга кириб келди. Қолган тўқсонта сўзни дадамнинг ўзи айтди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: