Рататуй таоми

0

Ҳозир сабзавотлардан тўйиб озиқланишнинг айни фурсати бўлиб, бугун улардан франсуз ошхонасига мансуб таом бўлмиш, рататуй тайёрлаймиз. Тайёрланилиши жуда оддий, таъми эса қувонтирадиган бақлажон, қовоқча ва булғор қалампиридан тайёрланиладиган бу таомга ўзингизнинг ёқтирган зираворларингизни қўшинг ва лаззатли таомдан баҳра олинг.

Қизил булғор қалампирларини 200° даражада қиздирилган газ печига бутунлигича солиб, 20 дақиқа пишириб оламиз. Совутамиз ва елим қоғозга солиб, 30 дақиқага қолдирамиз. сўнг булғор қалампирларини пўсти ва уруғчаларидан тозалаб оламиз. Помидорларни пўстидан тозалаб, тўртбурчак қилиб тўғраймиз. Пиёзни майда тўғраб қовуриб оламиз, устидан помидорларни соламиз. Сўнг булғор қалампирини солиб, 5 дақиқа димлаб қўямиз. Аралашмага туз сепиб, блендерда майдалаб оламиз. Тайёр қайлани ярмини қолипга соламиз.

Сабзавотларни паррак қилиб тўғраймиз. Устидан қайлани қуямиз. Пиёлага майдаланган саримсоқпиёз, кўкатлар, зайтун ёғи, туз солиб аралаштирамиз ва шу аралашма билан таомнинг устидан қуямиз.
Рататуйни 200° қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида устини фолга билан, 10 дақиқа эса фолгасиз пишириб оламиз. Ёқимли иштаҳа!