Пиширишни талаб қилмайдиган шоколадли чизкейк

0

Масаллиқлар:

Бисквитига:

75 грамм сариёғ

75 грамм қора шоколад

150 грамм ун

2 ош қошиқ какао

1/4 чой қошиқ истеъмол содаси

1/4 чой қошиқ туз

120 грамм шакар

1 дона тухум

 

 Пишлоқли қаватига:

400 грамм қора шоколад

300 грамм творогли пишлоқ

40 грамм шакар

2 ош қошиқ янги дамланган қаҳва

350 миллилитр 35 %ли ёғли қаймоқ ва

безатиш учун малина

Тайёрланиши:

Сув буғида сариёғ ва шоколадни эритиб оламиз ва бироз совутамиз. Тоғорачага ун, какао, туз ва истеъмол содасини соламиз. Бошқа идишга эса тухум, шакар ва шоколадли аралашмани соламиз. Бу иккита аралашмани бирлаштирамиз. Хамирни айланаси 18 см ли, пергамент қоғоз тўшалган қолипга соламиз. 160 ° даражада қиздирилган газ печида 20 -25 дақиқа давомида пишириб оламиз. Шоколадни сув буғида эритиб, озроқ совутиб оламиз. Пишлоқни шакар ва янги дамланган, лекин совутилган қаҳва билан яхшилаб кўпиртириб оламиз. Сўнг устидан совиган шоколадни солиб аралаштирамиз. Муздек қаймоқни кўпиртириб оламиз ва шоколадли аралашмага соламиз. Массани бисквит устига соламиз, устини текислаб 5-6 соатга совутгичга олиб қўямиз. Сўнг олиб, қолипдан ажратамиз ва устини малина билан безатамиз. Ёқимли иштаҳа!

Манба: Zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: