Танзаниялик 19 яшар қиз туғилгандан то шу кунга қадар қорин қисмида жигарга жой йўқлигидан азобланди…

0

 

Танзаниялик Сауда Сулаймон Амур онадан шундай нуқсон билан туғилган. Унинг қорнида жигарга жой етишмаган ва бу аъзони ўта юпқа пардагина тўсиб турарди. Қараган одам жигарни аниқ кўра оларди. Шу сабабли Сауда болаликдан ўртоқлари билан ўйнай олмади, ўзи хоҳлагандек ташқарида бемалол юра олмади. Сабаби равшан. Салгина зарба ҳам жигарни ишдан чиқариши тайин эди. Ҳиндистон врачлари яқинда Саудани жарроҳлик амалиёти ёрдамида бу дарддан халос этишди. Улар ҳаво ёрдамида қорин қисмини кенгайтириб ниҳоят жигарга жой ажрата билишди.

Ченнайдаги тиббиёт институти врачи Радхакришна Паттанинг айтишича, бундай нуқсон билан туғилган болаларни ўша лаҳзадаёқ жарроҳлик амали ёрдамида дарддан фориғ этилади. Бироқ Сауда икки марта бу амални бошдан кечиришига қарамай, фойдаси бўлмаган. Жарроҳлик амали муваффақиятсиз якунланган.

Ҳозир Сауда ўзини жуда яхши ҳис этмоқда ва уйига рухсат беришган. Худо хоҳласа, бу қиз қолган умрини қийноқларсиз кечиради.

doc-tv. ru/news

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: