Яманда 115 киши мина қурбони бўлди

0

Яманда исёнчи хусийлар қўйган миналар бу йил тинч аҳоли вакилларидан 115 нафарининг умрига зомин бўлди.

Яман инсон ҳуқуқлари мониторинг коалицияси эълон қилган ҳисоботда айтилишича, миналар туфайли жорий йилди 92 киши яраланди.

Миналар сабаб ҳалок бўлганларнинг 25 нафари, жароҳат олганларнинг 13 нафарини болалар ташкил этади.

Хусийлар айни пайт Ходайда вилоятида мина кўмишда давом этаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳисоботда 18 миллион яманлик шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтожлиги қайд этилган.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: