«Google» компанияси мутахассислари беморнинг ўлими билан боғлиқ аниқ маълумотларни бера олувчи нейронлар тизимини яратишди…

0

 

Мутахассисларнинг гапига қараганда, бу нейронлардан иборат тизим асосан тиббиёт ходимларининг беморга аниқ ташҳис қўйишини таъминлаб беришга қаратилган. Бундан ташқари, алгоритм бемор оғир бўлса, яна қанча умри қолганини фактларга асосланган ҳолда кўрсатиб беради. Фактлар врачларнинг беморга тааллуқли олдинги хулосалари, турли кўринишдаги таҳлиллардан иборат бўлади.

Клиник синовлар пайтида врачлар оғир хаста аёлнинг аҳволини текширувдан ўтказиб, у яна бир ойгина яшаши мумкинлигини айтишди. Улардан сўнг нейронлар тизими ишга тушди. Тизим бемор аёл икки кундан кейин оламдан ўтиши муқаррарлигини кўрсатди. Натижа кутилганидек кечди. Аёл ҳақиқатан орадан икки кун ўтгач, жон таслим қилди.

Bloomberg