АҚШда 4 доллар ўғирлаган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

0

Флоридалик эркак ўғирлик вақтида содир этган қотиллиги учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Florida Times-Union’га таяниб, Forum Daily хабар қилмоқда.

Қотиллик 2015 йил июлда содир этилган. Тергов маълумотларига қараганда, Риверсайд округидаги Blind Rabbit баридан ахлат олиб чиқаётган 20 ёшли Даниэль Роуга ўғрилар ҳужум қилган. Флоридалик Коулманнинг сўзларига қараганда, у пистолет ёрдамида Роуни фақатгина қўрқитмоқчи бўлган. Бу вақтда унинг шериги Хэнфорд йигитнинг кармонини олиб қўяётган эди. Натижада Коулман йигитнинг бошига 2 марта ўқ узган.

Энг қизиғи шундаки, қотиллик содир этган жиноятчилар Роунинг кармонида бор-йўғи 4 доллар бўлганини аниқлаган.

Жиноят бўйича суд ҳукми 21 июнь, пайшанба куни эълон қилинган. Девонт Хэнфорд 20 йил-у 7 ойга қамоққа олинган. Қотиллик содир этган 27 ёшли Эррон Коулман эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Суд қарорига асосан, Коулманга эълон қилинган ҳукм қамоқ муддатининг маълум қисми ўтаб бўлинганидан кейин ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: