Гулли қатламалар

0

 

Гулсимон қатламалар жуда тез тайёрланиладиган пишириқ бўлиб, уни тайёрлашда бизларга тайёр қатламали хамир ва хоҳишнинг ўзи керак бўлади.Бундай тез пишар ширинликлар эрталабки нонуштага ёки кутилмаган меҳмон келганда айни муддао бўлади.
Қуйидаги масаллиқлардан 15-17 дона қатламалар чиқади.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 17 000 сўм пул сарфланилади.*

 

Маффинларга мўлжалланилган қолипчларга қоғозли қолипчаларни солиб чиқамиз.

Алоҳида идишчада 2 ош қошиқ шакар ва жигарранг шакарни, долчин ва тузни солиб аралаштирамиз. Четга олиб қўямиз.Долчиннинг ўрнига 1 ош қошиқдан лимон пўсти солишингиз ҳам мумкин.

Қолган шакарни стол устига сепамиз ва устига хамирни қўйиб, 3-5 мм қалинликда ёйиб оламиз.

Ёйган хамир устига 2 ош қошиқ сариёғни суртамиз ва четга олиб қўйган шакарли аралашмамизни 1/3 қисмини сепамиз ва рулетга ўхшатиб ўраб чиқамиз.

Иккинчи хамир бўлагини ҳам худди шундай усулда ўраб оламиз.

Рулетга ўхшаган хамирларни 3-4 см қалинликдаги бўлакларга кесиб чиқмиз.

Сўнг уларни қолипчаларга солиб, 200 C даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Қолган сариёғни эритиб оламиз ва пишган қатламаларнинг устига суртиб, қолган шакарни сепамиз. Ёқимли иштаҳа!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: