Ха-ха-ха-ха! Шарҳловчи Уткин Равшан Эрматовдан КЕЧИРИМ сўради!

1

Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Василий Уткин ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали ФИФА рефериси Равшану Эрматовдан узр сўради.

21 июнь куни бўлиб ўтган Аргентина – Хорватия баҳсини ўзбекистонлик ҳакам бошқарганди. Журналист эса ўйин пайтида ўзиниг Твиттердаги саҳифаси орқали Эрматовни ҳақорат қилганди.

Уткин Инстаграмдаги саҳифасига Равшан Эрматовнинг суратини жойлади ва қуйидагиларни ёзди:

1. Равшан Эрматов (чапда) — ажойиб ҳакам.

2. Унга, унинг оиласига, дўстларига, дўстларининг дўстларига соғлиқ ва омадлар тилайман. Улар минг йил умр кўришсин ва ҳеч қачон касал бўлишмасин.

3. Умрида бирор марта ҳакамнинг қароридан норози бўлмаган мухлис бўлмаса керак. Мен ҳам мухлисман. Биз барчамиз бир хилмиз.

4. Бу яхши эмас, аммо шу пайтгача шундай бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

5. Мен қандай сўз ишлатган бўлмай, икки кун давомида менга 3 минг марта жавоб қайтарилди. Энди орамиз очиқ. Ёки мен уч минг кишининг узр сўрашини кутайми?

6. Йўқ, кутмайман.

7 (омадли рақам): Ўзбекистон, келинг, ярашамиз. Ўзбеклар ажойиб халқ. Мен ҳеч кимнинг миллий ғурурига тегмадим. ҲЕЧ КИМНИНГ.

8. Равшан ака, бўлиб ўтган ишларга аҳамият бермадингиз, деган умиддаман. Сиз рекордчи-ҳакам экансиз, узоқ йиллар давомида дунёнинг турли тилларида ўз шаънингизга энг ёмон сўзларни эшитишингиз мумкин. Улар эса сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини биласиз.

9. Агар менинг сўзларим бошқаларникидан ажралиб турадиган бўлса, мени кечиринг, Равшан ака!

10. Тўққизинчи банд етарли.

Manba: stadion.uz

1 ТА ФИКР

Comments are closed.