Бугун юртимизда 1,6 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди (фото, видео)

0

Бугун, 26 июнь куни «Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни» муносабати билан ҳамда наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раиси томонидан тасдиқланган гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида Давлат хавфсизлик хизмати махсус тадбир ташкил этди. Тадбирда мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан наркобизнесга қарши кураш давомида мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги тўплами йўқ қилинди.

Республикада амал қилаётган тартибга мувофиқ, судда далилий ашё сифатида ўтган гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний кучга киргач, махсус печларда ёқиб юборилади. Ушбу тадбирда мутасадди идораларнинг ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бугун тадбир давомида 1 тонна 605кг, 738гр.гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан, 15 кг 619гр. героин, 1 тонна 1кг 688гр. опий, 98 кг 733гр. гашиш, 406кг 234гр. марихуана, 55 кг 60 гр. кўкнор, 1,4 гр. дан ортиқ янги турдаги психофаол воситалар («Спайс» ва бошқалар) ҳамда 27кг 472 гр. каннабис ва психотроп моддалар ёқиб юборилди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: