Қовоқчадан мазали торт

0

Қовоқчадан тайёрланиладиган бу пишириқ кўриниши жиҳатидан тортга ўхшаб кетиши сабаб ҳам, уни қовоқчали торт деб атадик.
Кўп маҳсулотни талаб қилмасада, аммо жуда ҳам мазали бўлмиш бу егуликни биргаликда тайёрлаб кўрамиз.

Тайёрланиладиган егуликка тахминан 8 000 сўм пул сарфланилади.*
*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

 

Қовоқчани ювиб, қирғичдан чиқариб оламиз.Туз сепиб, суви ажралиб чиқиши учун, 15 дақиқага қолдирамиз.

Сўнг сувини сиқиб ташлаймиз ва устидан тухум, ун ва кўкатларни соламиз, яхшилаб аралаштириб оламиз.

Товага ёғни солиб қиздирамиз ва қовоқчали аралашмадан бир текис қилиб соламиз. Ўртача оловда 2-3 дақиқа пишириб, кейин ағдарамиз. Тескари томонини ҳам худди шундай пишириб оламиз.

Ҳаммасини худди шундай қилиб пишириб оламиз. Тахминан 4-5 та қовоқчали қуймоқ чиқади.

Маёнезга саримсоқпиёзни майда эзиб соламиз ва аралаштирамиз.

Қовоқчали қуймоқ биттасини ликопчага соламиз ва устидан 2-3 ош қошиқ маёнезли аралашмадан суртамиз.

Помидорларни ювиб, паррак қилиб тўғраймиз ва маёнез суртилган қуймоқчалар устидан 4-5 донадан териб чиқамиз.Қолган қуймоқларни ҳам худди шундай териб, устидан маёнез суртиб, помидор бўлакчаларини териб чиқамиз. Энг охирги қаватига ҳам маёнез суртиб, устини хоҳишга қараб безатамиз. Ёқимли иштаҳа!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: