Қозоғистонда қор ёғди! (фото, видео)

0

Ёз бўлишига қарамай табиат ўз ажойиботлари билан ҳайрон қолдирмоқда. 25 июнь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Балхаш шаҳрида ёққан дўл аралаш қор бунинг яққол исботи. Бу ҳақда «Nur.kz»да хабар берилмоқда.

Шаҳар аҳолиси интернетга қорли манзаралар суратлари ва видеоларини жойламоқда.

балхаш
© Фото: nur.kz

Шаҳарда ўрнатилган термометрлар Цельсий шкаласи бўйича 15-17 даражани кўрсатмоқда.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: