Гўштли «Бривак»

0

Керакли масаллиқлар: 2 та тайёр лаваш хамири, 250 г мол гўшти қиймаси, 1 дона пиёз, 250 г сариёғ, 3 дона тухум, 100 г қаттиқ пишлоқ, 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи, бир боғ кашнич, бир чимдим занжабил кукуни, мурч, туз.

Тайёрланиши:

1. Майда тўғралган пиёзни қизартириб олинг. Сўнг гўшт қиймасини солиб, уни ҳам тахминан 15 дақиқа қовуринг.

2. Қиймага майда тўғралган кашнич, туз, занжабил ҳамда мурч қўшинг-да, ярим пиёла сув солиб, 10 дақиқага димлаб қўйинг. Сўнг аталанган тухумни қўшиб, яна 15 дақиқа ушланг. Начинкани алоҳида идишга олиб, санчқида майдаланг.

3. Лаваш хамирини бир неча катта бўлакларга бўлиб, ҳар бирининг ичига эритилган сариёғ суртинг. Сўнг начинкадан солиб, блинчик шаклида ўранг.

4. Тайёр егуликни газ печи патнисига териб, устидан қолган сариёғни суртиб чиқинг ва 25 дақиқа қиздирилган газ печида ушланг. Пишгач, иссиқлигида устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепишни унутманг!