КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Ота ўғлига деди:

— Мен бола эканимда ҳеч қачон ёлғон гапирмаганман.

— Унда қачон ёлғон гапиришни бошлагансиз?

 

 

* * *

 

 

Беш боласи бор аёл катта дўконнинг лифтига чиқишгач, лифтдаги кузатувчига деди:

— Болалар бўлимига!

Шунда болалардан бири норози оҳангда ғудранди:

— Ойи, биз камлик қиляпмизми сизга?

 

 

* * *

 

 

— Дугонажон, нега итингга «Эшшак» деб лақаб қўйдинг?

— Чунки уни кўчада «Эшшак» деб чақирсам, ҳамма эркаклар мен томонга бурилиб қарашади.

 

 

* * *

 

 

Эркак алоқа бўлимига жўнатма жўнатиш учун келди. Ҳеч ким йўқ. Ходима газета ўқиб ўтирарди.

— Кечирасиз… — деди эркак…

Сўзини тугатмасдан ходима бақирди:

— Навбатга туринг!..

— Ахир…

— Навбатга туринг дедим!..

Эркакнинг жаҳли чиқиб ходиманинг юзига туфлаб юборди. Аёл жаҳл билан ўрнидан турди-да, титраб-қақшаб деди:

— Бу нима қилганингиз? Ҳозир милиция чақираман!

— Ие, сиз мени тупурди деб ўйладингизми?.. Қаранг, навбатда қанча одам турибди!

 

 

* * *

 

 

Масхарабоз психиатр ҳузурига келиб сўради:

— Нега одамлар менинг устимдан кулаверади?

 

 

* * *

 

 

Жинни врачга деди:

— Дўхтир, сизга раҳмат! Мени раҳбарликка интилиш касалидан халос қилдингиз! Бу хизматингиз учун сизни вилоят ҳокими этиб тайинлайман!

 

 

* * *

Аёл дугонасига деди:

 

 

— Кеча кўчада бир келишган эркакни учратиб қолдим. У менга яқин келди-да, қўлимга бир даста пул тутқазди. Мен индамай олавердим.

— Эркак-чи? Сен унга…

— Вой, пули йўқ эркакни бошимга ураманми?

 

 

* * *

 

 

Тошбақача тинимсиз дарахтга тирмашиб юқорига чиқмоқчи бўлар, ҳар гал пастга қулаб тушаверарди. Шу пайт дарахт шохида ўтирган икки қушчанинг бири иккинчисига деди:

— Азизам, тошбақача қийналиб кетди, ахир! Уни асраб олганимизни тушунтириб қўйгин!

 

 

* * *

 

 

— Оғайни, ўлсам, таъзиямга келасанми?

— Таклиф қилсанг, албатта келаман.

 

 

* * *

 

 

Тўрт ёшга кириб ҳам тили чиқмаган болакай бир куни овқат маҳали гапириб юборди:

— Бу овқат эскириб қолибди.

Ҳайратдан қотиб қолган ота-онаси ундан сўрашди:

— Вой, шу пайтгача нега гапирмагандинг?

— Чунки шу пайтгача эскирган овқат емагандим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади