Панжаралар олиб ташланди – Ҳокимият энди шаффоф ишлайди

0

Кеча, 26 июнь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туман ҳокимияти биноси атрофида ўрнатилган темир панжаралар тўлиқ олиб ташланди.

Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов ташаббуси билан амалга оширилган иш рамзий маънода фуқаролар ва давлат идоралари ўртасида турган кўзга кўринмас тўсиқ олиб ташланганлигини ва ҳокимият органларининг шаффоф ишлашини кўрсатиб беради.

Панжаралар тўлиқ олиб ташланганидан сўнг, ҳокимият нафақат маъмурий идора сифатида хизмат қилади, балки, хокимият атрофида аҳоли дам оладиган, сайр қиладиган масканга айланади.

Маълумот ўрнида, Чилонзор туман ҳокимлигида сўнгги бир неча ой давомида катта қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хокимият биносининг ён – атрофлари ободонлаштирилиб аҳоли учун барча қулайликлар яратилган.

Шунингдек, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш орқали халқ фаровонлигига эришилмоқда.

Qalampir.uz