Улуғбек Раҳматуллаев ҳам лицензиясиз қолди

0

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” хабар берди.

Унга кўра, лицензиат Улуғбек Раҳматуллаев билан тузилган лицензия битими талаб ва шартлари бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши  “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2018 йил 27 июндан тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонандалар Сардор Раҳимхон, Асилбек Нигматов, Феруза Жуманиёзова, Тоҳир Усмоновнинг лицензияси тугатилган эди.