Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 28 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

28 июнь куни асосий ишингиз яқинларингизга алоҳида эътибор ва меҳр кўрсатишдан иборат бўлиши лозимлигини унутманг. Пул орқасидан қувиш ҳақида умуман ўйламанг. Акс ҳолда муваффақиятсизликка учрайсиз. Уй ва ишхона юмушларини бир четга суриб, куннинг иккинчи ярмида саломатлик билан шуғуллансангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Умуртқа ва бўғимларда жиддий муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Кўнгилсизликларга дуч келишни хоҳламасангиз, эрталабданоқ тез-тез ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Атрофдагилар билан қизғин суҳбатлар, янги танишувлар бугун сизга яхшилик келтирмайди. Кайфиятингизни бузади холос. Яқин ўтмишдаги муҳаббат хотираларидан халос бўлишда яқин дўстлардан бири ёрдам бериши мумкин. У куннинг иккинчи ярмида сизни тоза ҳавода сайр қилиш учун таклиф этиши кутилмоқда. Рад этманг, албатта рози бўлинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

28 июнь куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Бунга атрофдагиларнинг хуш муомаласи ҳам туртки бўлади албатта. Кун давомида танишлар ёки дўстлардан бири сизга ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Спорт билан шуғулланиш ниятингиз бўлса, эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишдан сақланинг. Яхшиси, кечки пайт уйда ўтириб вақт ўтказинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб ижобий тарафга ўзгариши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун янги танишувлар кутади. Аммо дўст танлашда, бировлар билан танишишда жуда эҳтиёт бўлинг. Жиддий хатога йўл қўйишдан сақланинг. Ҳар кимга ишониб сир айтманг. Ҳозирги кунда ўнг кўз чап кўзга ошно бўлмайди. Тадбиркор бўлсангиз, бугунча катта ишлар учун пул тикмай турганингиз маъқул. Муҳаббатда эса турмуш қуришга улгурмаганлар қаршисида рақиблар пайдо бўлиши мумкин. Рақибларга қарши курашнинг парда ортидаги усулларини танланг. Хамирли овқатлар истеъмолидан тийилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

28 июнь куннинг биринчи ярмиданоқ атрофингизни яхши ниятли инсонлар ўраб олиши тайин. Улар ҳамкасблар, дўстлар ёки танишлар бўлиши мумкин. Ким бўлганда ҳам сизга фақат яхшилик тилайди. Ижодкорлар кун давомида интернет орқали ўзи учун зарур ахборотларни топишлари кутилади. Бу ахборотлар янги асарлар яратишингизда жуда асқотишини унутманг. Фақат интернетда жуда узоқ вақт ўтиришингиз тавсия этилмайди. Бу саломатлигингизга путур етказади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугунингиз кутилмаган совғалар ва ёқимли вазиятларга бой бўлади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошлардан бири меҳмон бўлиб келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганларнинг айримларини романтик учрашувга таклиф этишлари мумкин. Суюкли инсонингиз ҳақида эшитадиган ёқимли хабар ҳам сизга бир олам хуш кайфият ҳадя этади. Аммо молиявий масалада омадингиз келмаслиги мумкин. Ҳойнаҳой, қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун бўйи саломатлиги ҳақида жиддий қайғуриши керак бўлади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

28 июнни организм учун энг керакли витаминлар истеъмоли билан бошласангиз зиён қилмасди. Организмни тоблаш машқларини ҳам шунинг орасига қўшиб юборсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Сабзавот, меваларни кўпроқ енг. Мавсумда тўйиб ейилган мевалар йил бўйи сизга қўшимча қувват бағишлаб туради. Анча йилдан бери кўришмаган инсон билан учрашиб, янги хабарлар эшитасиз. Бу хабарлар сизга ишчанлик кайфиятини беради. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги кун учун режалар тузинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун биринчи навбатда бардош ва ирода кучини мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Бусиз қайси жабҳада бўлманг, кўнгилсизликларга дуч келишдан тийила олмаслигингиз мумкин. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун 28 июнь муваффақият келтирмайди. Қолиб кетган ишларни битириш эса аксинча сезиларли фойда келтиради. Шахсий ҳаётда фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Ҳатто, қариндошлар маслаҳатига ҳам амал қилманг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

28 июнь куни зарарли одатлардан бирданига воз кечинг, кам бўлмайсиз. Кунлар ўтади, бу сизга ички қувват ва хуш кайфият бағишлай боради. Оилангизда катта жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Шунинг учун ўзингизни оилада ниҳоятда босиқ тутишга ҳаракат қилинг. Шунда барча кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Ишларни навбати билан амалга оширинг. Кечқурун суйган инсонингиз учун алоҳида вақт ажратинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бўлар-бўлмас ишларга куч сарфлаб ўзингизни қийнаманг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Бугун молиявий ва техник аҳамиятга эга муаммолар олдингизда кўндаланг туриши кутилмоқда. Кучни ана ўшалар учун асраб қўйинг. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш, катта бизнес учун пул тикиш, муҳим ҳужжатларни имзолаш бугун муваффақиятли кечади. Аёллар ва қизлар кун давомида гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларини янада яхшилаб олишлари зарур.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

28 июнда ишхонангиздаги раҳбарлар зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклаш ниятида туришибди. Улар билан баҳслашмасдан, айтилган ишларни қойиллатсангиз, мукофотини албатта оласиз. Асаб тизимларингиз жойида эмас. Уларни тартибга келтириш учун тўйиб ухлашингиз ва кам калорияга эга таомлар истеъмол қилишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юриш ҳам асабни тинчлантиради.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

28 июнь балиқ буржида таваллуд топганлар учун мароқли кечади. Ишхонада баъзи ҳамкасблар сизни танқид қила бошлаши ҳам мумкин. Бундай вазиятларда сукут ёрдам беради. Молиявий йўқотишларга юз тутишингиз хавфи бор. Улардан ура солиб қочинг. Пулни кун давомида ниҳоятда тежаб ишлатинг. Баъзи дўстларимиз варикоз ва бош оғриғидан азобланишлари кутилади. Яхшиси, врач қабулига чиқиб келинг. Шунда ортиқча асаббузарликларга дуч келмайсиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: