Американинг Бронкс шаҳрида 30 яшар аёл қўлида икки ойлик чақалоғи билан ўзини метро поезди остига ташлади…

0

 

Полициячиларнинг маълумот беришича, фожиа эрталаб маҳаллий вақт билан соат 9: 30 да «149th Street-Grand Concourse» метро бекатида юз берган. Хайриятки, машинист дилгирлик қилди ва поездни ўз вақтида тўхтатиб қола билди. Аёл ва чақалоқ фақат енгил тан жароҳати билан кифояланишди.

Ҳозирги вақтда аёл ва чақалоғи касалхонага ётқизилган. Полиция ходимлари эса яқин вақтлар ичида фожиа сабабларини аниқлашади.

Яқиндагина Нью-Йоркдаги метрода 6 яшар қизалоқ метрода рельслар устига йиқилиб тушганди. Қизалоқни йўловчилардан бири юқорига олиб чиқди.

usa. one