Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 29 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли стресс ҳолатини бошдан кечиришингиз мумкин. Бу саломатлигингизга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди албатта. Бу ҳолатдан нари бўлиш учун майда-чуйда муаммоларни юракка яқин олмаслигингиз лозим. Иш масаласида тартиб билан ҳаракатлар содир этинг. Ҳамма ишни бирваракайига амалга ошира олмайсиз. Молиявий муаммоларингиз кун охирига бориб ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

29 июнь куни нимадир сабаб билан йўл юришингиз кутилади. Бунинг учун саломатлигингиз аъло даражада бўлади. Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлардан асло чўчиманг. Аксинча улар сиздан қўрқсин. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан шахсий ташвишларни орангизга кўндаланг қўймаган тақдирдагина илиқ муносабатлар сақланиб қолиши мумкин. Ундан ҳеч шубҳаланманг. Суйганингиз сиз учун тоғларни толқон қилишга ҳам тайёр турибди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эрталабдан фақат ақлни ишлатган ҳолда иш кўринг. Эмоция, туйғуларга асло бўйсуна кўрманг. Ҳар бир ишни фактларга ва далилларга асосланган ҳолда бажаришга ҳаракат қилинг. Саломатликни тиклаш ва уй учун йирик харидларни бошдан кечиришингиз мумкин. Иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатлар сақланиб қолишига эришинг. Кечқурун дўстлардан бири билан учрашиб суҳбатлашишингиз эҳтимоли бор. Ёқимли хабарни ҳам айнан кечқурун эшитишингиз кутилмоқда.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

29 июнь эрта тонгданоқ фақат ғалаба учун тайёр туринг. Агар ўзингизни шунга руҳан тайёрлай олсангиз, кун давомида кайфиятингизни бузадиган ҳодисалар юз бермайди. Ишларингиз бароридан келади. Айниқса бизнес, ижод кишилари бугун муваффақиятлардан умид қилаверсалар ярашади. Овқатланиш рационингиздан ёғли, аччиқ ва шўр таомларни чиқариб ташланг. Акс ҳолда жигар ва ошқозонингизда жиддий муаммолар юзага келиши турган гап. Кечқурун ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз ўзингиз кутганингиздек енгил кечмайди. Сабаби, биринчи навбатда ҳануз қаршингизда кўндаланг турган молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингиз зарур бўлади. Топқирроқ бўлсангиз, янги ва фойдали лойиҳаларни ҳам боплаб уддалай оласиз. Суйган инсонингизга янада кўпроқ ёқишни истасангиз, ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун аёллар ва қизлар учун ёқимли харидлар қилиш ва гўзаллик салонига бориш омадли кечади.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

29 июнь куннинг биринчи ярмида ҳаётингизда, ишингизда қисқа муддатли танаффуслар юзага келиши мумкин. Бу танаффуслар ички дунёнгиз бойиши ҳамда руҳий бардавомликка эришиш учун фақат фойда беради. Молиявий аҳволингизнинг яхшиланиши ҳам худди шу танаффусларга боғлиқ бўлиб турибди. Кечқурун оила қуришга улгурмаган дўстларимиз романтик учрашувга отланишлари кутилади. Айримларнинг пластик карточкасига кечқурун пул келиб тушиш эҳтимоли бор.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Нимаики ишга қўл урманг, фақат ўз кучингизга таяниб ҳаракатлар содир этинг. Ўзгаларга ёрдам сўраб мурожаат этишингиз фойда бермайди. Кетма-кетига янги ва янги ишларга қўл урасиз. Уларнинг ҳар бири сизга ўзингиз кутган даромадларни ҳадя этади. Бугун ўзгалар ҳисобидан нимадир қилиш, овқатланиш ёки шу каби амалларга қўл уришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Кечқурун яқин масофага сафар қилишингиз мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

29 июнь куни олам сиз томонга фақат ёруғ тарафи билан боқади. Бу сизни ҳам моддий йўқотишлар, ҳам кутилмаган кўнгилсизликлардан асрайди. Қачонлардир бажарган ишингиз эвазига бугун куннинг иккинчи ярмида моддий манфаат олишингиз мумкин. Аниқроғи, пластик карточкангизга пул келиб тушади. Тушдан кейин саломатликни тиклашга қаратилган профилактик амалларга эътибор қаратинг. Танани тоблаш, қуёшли ванна, организмни қисқа муддатли жисмоний зўриқишларга жалб этиш сизга кони фойда бериши мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Атрофдагилар билан муносабатларда ўзингизни замонавий, маданиятли, тартибли инсон сифатида тутинг. Баҳсларга, жанжалли суҳбатларга аралашмаганингиз маъқул. Эмоцияни жиловланг. Оилангиздагилар билан муносабатда муаммо бўлмайди. Биргаликда рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф этиш пайида бўласиз. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишлари кутилмоқда. Бу сафар сизга кутганингиздан ҳам кўпроқ моддий манфаат тақдим этади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

29 июнь куни нафақат атрофдагилар, балки ўзингиз билан ҳам руҳан келишган, муросага келган ҳолда муносабат юритинг. Баҳслашишлар сизга наф келтирмайди. Аксинча, кайфиятингизга путур етади холос. Ишхонада ишларингиз жуда катта тезлик ва босимда адо этилиши кутилмоқда. Ҳамкасбларга кўмак бериш, йўл-йўлакай раҳбарият топшириқларини бажаришга ҳам улгурасиз. Турмуш қурмаганларни романтик учрашув кечқурун кутиб туради. Соғлиқни асрашга алоҳида эътибор қаратинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Ёлғизлар, оила қурмаганлар ҳаётида танаффуслар юзага келиши мумкин. Ҳатто, муҳаббат масаласига руҳан тайёр эмасларни ҳам бу туйғу йўқлаб ўтиши тайин. Ажабланарлиси, сиз кўнгил берадиган инсон бир умр сиз билан ёнма-ён яшаб, мулоқотда юрган бўлиб чиқади. Катта пулга эга бўлиш ҳақидаги орзуларингиз бугунча ҳақиқатдан узоқроқ бўлиши мумкин. Ҳар ишнинг ўз вақт-соати бор-да, сабр қилсангиз, бир кун албатта бу орзу ҳам ушалади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

29 июнь куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга юрак сирларингизни очишингиз мумкин. Албатта бу тасодифан юз беради. Лекин афсусланмайсиз. Шу баҳонада кўнглингиз ёзилади. Қолаверса, суюкли инсонингиз шу лаҳзаларни анчадан бери кутарди. Жисмоний меҳнат билан шуғулланиш бугун самара бермайди. Ижодий ишлар эса бароридан келади. Айниқса, ижод аҳлининг куни туғади. Бугуннинг баҳонасида ҳақиқий шедевр асар пайдо бўлиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: