Хонандалар Шаҳноза Мирзиёеванинг қўлидан мукофот олишди

0

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ижтимоий лойиҳа — «Қўлингда имкон» мусиқий лойиҳасини тақдим этгани  тўғрисида хабар берган эдик.

Кўпчиликнинг кўнглидан жой олган мазкур лойиҳа иштирокчилари вазирлик томонидан тақдирланди. Лойиҳада куйлаган хонандалар Лола ва Шаҳзода вазир ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг қўлидан махсус мукофотни қабул қилиб олишди.

Қуйида тадбир таассуротлари акс этган суратларни томошақилишингиз мумкин.