Алла Пугачёва ва Максим Галкиннинг оиласида учинчи фарзанд пайдо бўлди

0

Россиялик хонанда Алла Пугачёва ва Максим Галкиннинг оиласида учинчи фарзанд пайдо бўлди, деб ёзади «MK.ru»га асосан Дарё нашри.

Гап шундаки, қўшиқчи гиёҳвандликдан азоб чекувчи қариндошининг фарзандини ўз васийлиги остига олди.

Боланинг отаси — хонанданинг ягона жияни Влад Пугачёв — Примадоннанинг бир неча йил аввал вафот этган туғишган укасининг ўғли. Влад узоқ йиллар давомида наркотиклар қабул қилган ва гиёҳвандликка қарши муваффақиятсиз курашган. Бўлғуси рафиқасини ҳам реабилитация марказида учратган, улар фарзанд кўрган. Айни пайтда Влад наркотиклар туфайли ногирон бўлиб қолган, рафиқаси эса дозанинг ошириб юборилгани туфайли касалхонага тушган.

Алла Пугачёва ота-онасининг қаровисиз қолган болани васийликка олиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштирди. У Владни болани вақтинчалик олиб кетиши, аммо у ақлини жойига йиғмаса, фарзандидан бутунлай ажралиши ҳақида огоҳлантирди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: