Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 30 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 июнь куни биринчи навбатда бефойда ва қизиқарли бўлмаган амаллардан воз кечинг. Башарти ҳозирги қилиб турган ишингиз ёқмай қолганини ҳис этсангиз, уни ҳам йиғиштиринг-у, янги иш топинг. Дарвоқе, бугун ишдан бўшаш, кераксиз билим олиш амалларидан воз кечиш ва янги касб эгаллаш йўлидаги барча ҳаракатлар омадли кечади. Оилавий ҳаётингизда жанжалга сабаб бўлувчи кўплаб ҳодисалар навбат кутиб турибди. Улар содир бўлмаслиги учун фақат тинчлик, келишувларга эришишингиз лозим бўлади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун турмуш қуришга улгурмаганларнинг айримлари кунни муҳаббат туйғуси билан бошлашлари мумкин. Кимнидир дафъатан севиб қолишингиз эҳтимоли бор. Фақат характерингиздаги инжиқлик ҳамда ёввойиликни бир четга суриб, шинавандага айланинг. Акс ҳолда сиз севиб қолган инсон қисқа фурсатда ҳаётингиздан чиқиб кетиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда сизни фақат омадли лаҳзалар кутиб қолади. Молиявий аҳволингиз ҳам ёмон кечмайди. Шунинг учун куннинг иккинчи ярмида бозор айланиб, ёқимли харидларни амалга оширасиз.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

30 июнь куни атрофдагиларнинг маслаҳат ва кўрсатмаларига эмас, қалбингизга қулоқ тутинг. Шундагина ишларингиз ўнгидан келиб, кутилган натижаларни қўлга киритасиз. Муҳаббатда ўзингизча турли «ўйин»лар ўйлаб топишга уринманг. Романтикага эътибор қаратинг. Угина сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя эта олади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Ўзингиз ишлаётган жамоада масъулиятни янада чуқурроқ ҳис этган ҳолда ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни давом эттиринг. Раҳбарлар сизга масъулиятли вазифани юклаш ниятида. Бундай юмушларни бажараётганда, маош ва берилажак мукофотлар ҳақида камроқ ўйланг. Мартабани ошириш пайида бўлинг. Унинг ўзи келажакда сиз истагандан ҳам кўпроқ моддий манфаат келтиради. Оилавий ҳаётингизда аҳиллик, осудалик ҳукм суради. Овқатланиш меъёрларини бузмаслигингиз тавсия этилади.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

30 июнда негадир характерингизда хафақонлик кўзга ташлана бошлаши мумкин. Аммо бундай кайфият сизга фақат зиён етказади. Кайфиятингизни бошқаришга уриниб кўринг. Бу ишни аъло даражада уддалай оласиз. Танқидларга кам эътибор қаратиб, касбингиз билан боғлиқ билимларингизни ошира боринг. Хориж тилларини ўрганишга киришиш учун бугунги кун қулай кечади. Ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиш эҳтимоли сезиляпти.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ён беришга кўпроқ ўрин ажратинг. Шу нарса орадаги илиқ муносабатларни сақлаб қолишда асқотади. Электр қувватига ишлайдиган ускуналар билан сергакликни оширган ҳолда ишланг. Спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг. Юрак ҳамда умуртқа поғонангизни жуда эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатликка эътибор билан ёндашинг, дориларни ўз вақтида ичишни унутманг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

30 июнь куни яқин инсонингиз билан орангизда ўтган баъзи аччиқ-тирсиқлар барҳам топиб, яна аҳиллик ҳукм сура бошлайди. Бундан кейин ҳам оилада ён беришни одатга айлантирсангиз, сира камлик кўрмайсиз. Сиз кутаётган пуллар ўз вақтида қўлингизга келиб тушади. Ана ундан кейин ўзингизга ёққан харидларни амалга оширишингиз, яқинларингизга совғалар харид қилишингиз мумкин бўлади. Саломатликни биринчи навбатда эҳтиётланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бизнес билан шуғулланадиганлар бугун эрталабдан жиддий рақобатга дуч келишлари кутилади. Лекин бу рақобат сизни қайта тарбиялаб, келгусида сергак бўлишингизга туртки вазифасини ўтайди. Кимларнингдир руҳий мададига муҳтожсиз. Мадад ўз вақтида сиз кутган одамдан албатта келади. Оилада қариндошлар фикри билан ҳам ҳисоблашинг. Шунда юзага келиши мумкин бўлган турли келишмовчиликлар ортга чекинади. Овқатланишда пала-партишликка йўл қўйманг. Кечқурун олисдан хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

30 июнь куннинг биринчи ярмида вужудингиз ёқимли туйғуларга тўлиб-тошади. Бунга жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга бўлган муҳаббатингиз сабабчи бўлиши мумкин. Шу орада собиқ муҳаббатингиз билан ҳам тасодифан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бугун витаминларга бой сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ёғли ва шўр таомлардан воз кечинг. Кечқурун яқинларингиздан бири сиздан муҳим бир масалада ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугунги кунни иложи борича жанжалларсиз кечирсангиз жуда яхши бўларди. Негадир сизни олдинда турли мавзудаги баҳс ва мунозарали лаҳзалар кутиб туради. Улар жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи қисмида табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди. Моддий масалада сизни ёқимли танаффуслар кутиб қолади. Кечки пайт қабул қилиб оладиган пулингиз барча эҳтиёжларингизни қоплаб, кайфиятингиз аъло даражага етади иншооллоҳ.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

30 июн куни фақат оқимга қарши сузишгина мақсадга етишда ёрдам бера олади. Бусиз бошингиз турли кўнгилсиз вазиятлардан чиқмаслиги мумкин. Сўнгги кучингизни бўлса-да сарфлаб, ниятларга етиш йўлида жавлон уринг. Ҳеч ким билан муросага келиш ҳақида ўйламанг. Бугун сизга шиддатгина яқин кўмакчи бўла олади. Лекин муҳаббатда ҳушёр туринг. Жуфтингизга кайфиятини бузувчи сўзларни айтманг. Бир гапни айтишдан олдин юз карра хомчўт қилинг. Овқатланишда ҳам сергакликни қўлдан берманг. Иложи борича кўча таомини истеъмол қилишдан сақланинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Шахсий ҳаётингизда можаролар пайдо бўлмаслиги учун зийракликни қўлдан берманг. Яқинларингиз сизни танқид остига олсалар ҳам тишни тишга қўйинг. Ортиқча сўз айтгандан кўра, тингловчига айланинг. Молиявий муаммолар сизни кечки пайт албатта хушнуд этади. Чўнтагингиз пулсиз қолмайди. Баъзилар иш жойида мўмай мукофот ҳам олиши мумкин. Бугун спортзалга бориб севимли спорт турлари билан шуғулланиш, пляжда чўмилиш амаллари фойдали кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: