Хитой мактабларидан бирида олтинчи синф ўқувчисининг бўйи икки метрдан ошиб кетди…

0

 

У 11 ёшли Рен Кийу бўлиб, олтинчи синф ўқувчиси бўлишига қарамай, айни пайтдаги бўйи 206 сантиметрга етган. Қизиғи, мактабда уни танимайдиган муаллимлар синфдошлари билан бирга турганини кўргач, юқори синф ўқувчиси ёки буткул ёши улуғ йигит деб ўйлаб, мактабдан чиқиб кетишни кўп маротаба сўрашган. Ҳақиқатни англагандан кейин эса ҳайратдан ёқа ушлашган.

Кийу бўйи узунлигидан махсус партада ўтиришга мажбур бўлмоқда. Аммо унинг орзулари бир дунё. Келгусида машҳур баскетболчига айланишни, яна бўйдорлик бўйича Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан жой олишни истайди.

Ота-онасининнг айтишича, у боғчага чиққанда бўйи аллақачон 130 сантиметрга етиб улгурганди. Кейинчалик бўйи янада тезроқ ўса бошлади. Ота-онаси унинг саломатлигидан хавфсираб қайта-қайта тиббий кўрикдан ўтказишди. Натижа бир хил. Рийу соғ-саломат. Фақат врачлар бир нарсадан қўрқишмоқда. Агар Кийунинг бўйи буёғига ҳам ўсишда давом этадиган бўлса, саломатлиги масаласида жиддий муаммолар юзага келиши тайин экан. Ота-онасининг барибир кўнгли тинчланди. Уларнинг фарзанди саломат ва бўйи ўсса ўсаверсин. Худо насиб қилса, у келажакда албатта машҳур баскетболчи бўлади.

esoreiter. ru