Америка олимлари дунёда биринчилардан бўлиб инсулин таблеткаларини яратишди…

0

 

Маълумки, бугунги кунда қандли диабет хасталигидан дунё бўйича 340 миллионга яқин одам азобланади. Улар ҳар куни икки-уч маротаба инсулин уколларини қабул қилишга мажбур. Таблетка кўринишидаги дорилар эса шу кунга қадар яратилмаганди. Умуман, дорининг таблетка ҳолатидаги тури доза масаласида ноаниқликларни келтириб чиқаришидан чўчиган мутахассислар бу ишга қўл уришмасди. Калифорния ва Бостон олимлари ўзаро ҳамкорликда шу таблеткаларни яратишди. Ҳайратланарлиси, таблеткалар ошқозондан безиён ўтиб олиб қонга қанча доза зарур бўлса, шунча миқдорда қўшилади. Бунинг учун таблеткалар устки қисми «ион суюқлиги» деб номланган махсус мато билан ҳимояланган. Бу мато дорини ошқозон ичкарисидан эсон-омон олиб ўтади ва эриб битгач, дори қонга қўшилади. Эриш палласи эса аста-секин, босқичма-босқич амалга ошади.

Олимлар ҳозирги кунда инсулин таблеткаларини ҳайвонларда синовдан ўтказишмоқда. Синовлар муваффақиятли ўтса, таблеткалар беморлар қўлига етиб боради.

Мир24

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: