Киноижодкорларимиз Қозоғистонда: қайси ўзбек фильмлари халқаро кинофестивалда намойиш этилади?

0

“Кинематографияни ривожлантириш маркази» ҳамда «Ёш киноижодкорлар кенгаши” бошчилигидаги 15 кишидан иборат делегация 2018 йилнинг 1-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Евразия» халқаро кинофестивалида иштирок этишади. Мазкур фестиваль халқаро кинопродюсерлар ассоциацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўн тўртинчи бор ўтказилмоқда. «Евразия» кинофестивалининг асосий танловида  кинорежиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» ҳамда ёш киноижодкорлар: Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдураҳмоновнинг «Мама» – деб номланган қисқа метражли фильмлари иштирок этади. Фестивалнинг «Караван» деб номланган махсус секциясида эса, Жаҳонгир Қосимовнинг “Назира” бадиий фильми намойиш  этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур  фестиваль доирасида  шу йилнинг кузида мамлакатимиз пойтахти Тошкентда илк бор бўлиб ўтиши режалаштирилаётган  «Prologue» ҳалқаро кинофестивали ташкилотчилари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиши ҳамда фестиваль кинобозорида махсус павильон ташкил этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистон Республикасида «Ўзбекистон» йили деб эълон килинган. 14- «Евразия» халқаро кинофестивали эса Остона шахрининг 20 йиллик юбилейи арафасида бўлиб ўтади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: