Олимлар мия саратонининг янги кушандасини аниқлашди…

0

 

Тиббиётда мия саратони «Глиобластома» деб аталади. Олимлар бу саратон шишини «Полиомиелит» вируси ёрдамида йўқ қилиш мумкинлигига лаборатория ҳамда жониворларда ўтказилган тадқиқотлар натижасида амин бўлишди.
Мия саратонининг жазавали турига йўлиққанлар ташҳис қўйилгандан кейин одатда 18-20 ой яшайди. Астойдил интилмаган ёки омади чопмаганлар бу муддатнинг ярминигина яшашга маҳкум. «Полиомиелит» вируси катетр орқали мия қисмига юборилганлар уч йилдан кўпроқ умр кечира олишди. Маълум бўлишича, бу вирус организмга юборилганда, фақат мия саратони шишларини йўқ қила бораркан. Тўғри, доимий тарзда бу дори билан яшаб бўлмайди. Негаки, саратон хасталиги эртами-кечми, барибир инсонни ўлимга маҳкум этади. Шунга қарамай, беморнинг иложи борича узоқроқ яшашини таъминлай олади.
Бу вирус ёввойи ҳолатда одам организми учун ўта хавфли ҳисобланади. У юқумли вирус ҳисобланиб, марказий асаб тизимини йўқ қилади.

Science Alert

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: