Россиялик олимнинг гапига кўра, тунлари чироқ ёниб туриши организмда онкологик хасталиклар ривожини тезлаштираркан…

0

 

Шу ҳақда Россиядаги Н. Н. Петров номли тиббиёт илмий тадқиқот маркази экспертларидан бири алоҳида тўхталиб ўтди. Олимнинг айтишича, тунда ёниб турадиган чироқ, сунъий ёритиш мосламалари одам организмидаги мелатонин гормонларини ҳолсизлантиради. Айниқса, Россиядаги ёруғ тунлар ойлаб давом этувчи ҳудудларда яшовчилар бу хасталикка чалиниш бўйича жуда юқори хавфга эга. Сабаби, туннинг мавжуд бўлмаслиги организмни толиқтиради. Мелатонин гормонлари заиф ҳолатга келиб бўлади. Оқибатда организм саратон хасталиги хавфига қарши кураша олмайди.

РИА Новости