Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 2 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 июль куни керак бўлса, тоғларни толқон қилишга қодир бўласиз. Фақат дангасаликни нари ҳайдай билсангиз бас. Қолган муаммолар сизга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Кун давомида кутилмаган даромадлар ва сердаромад ишга таклифларни қабул қилиб олишингиз мумкин. Ҳар қандай жабҳада ҳам ижобий натижаларга эришиш учун ўзингизга бўлган ишонч этагини маҳкам тутинг. Кечқурун баъзиларни аллақачон ёдидан чиқиб кетган хасталик безовта қилиб ўтиши мумкин.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Энг оғир ва чалкаш вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Иш масаласида ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзгаларнинг маслаҳат ва ёрдамларига суянишингиз тавсия этилади. Ана шунда жиддий тўсиқларни осонлик билан енгиб ўта оласиз. Бугун спорт билан шуғулланиш, режалаштирилган сафар ва иш юзасидан учрашувлар хайрли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Моддий жиҳатдан 2 июль куни мушкулотларга дуч келмайсиз.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

2 июль куни муваффақиятга эришиш учун ўтмишдаги хатоларни ёдга олишингиз керак бўлади. Аммо муваффақиятга эришиш осон кечмайди. Сиздан анча-мунча ҳаракат талаб қилади. Бугун мўмай даромаддан умид қилманг. Тақдирда борига шукр қилишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётда етакчилик ва ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Шунда яқинларингиз билан муносабатларда ўзингиз истаган натижага эга бўласиз. Кечқурун дўстлардан кимдир сизни меҳмонга чақириш эҳтимоли бор. Зарарли одатларингиз мавжуд бўлса, уларни меҳмондорчиликка аралаштирманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

2 июль куни ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан ноқулайлик туғдирадиган вазиятлар, сабаблардан нари бўлинг. Акс ҳолда муаммолар гирдобида қолиб кетишингиз мумкин. Айниқса, ишда, саломатлик масаласида жуда эҳтиёткорлик билан қадам ташлашингиз керак бўлади. Саломатлигингизни мустаҳкамлашда йога, ароматерапия катта ёрдам бера олади. Сафарнинг ҳар қандай туридан воз кечинг. Бугунги сафар сизга муваффақият олиб келмайди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

2 июлда профессионал касбингиз билан боғлиқ вазифаларни адо этишда ретро усулини қўлланг. Аниқроғи, ота-бувалар қўллаган усулларни ўзлаштиринг, ўзлаштирган бўлсангиз, қайта ёдга олинг. Овқатланиш рационингизга сут маҳсулотлари, товуқ гўштини ҳам киритинг. Оқсилнинг кўпроғи зиён қилмайди. Танани муздек сувда чиниқтириш, қуёшда тобланиш каби машғулотлар нафақат жисмоний, балки руҳий зўриқишларни нари ҳайдашда ҳам катта фойда беради. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Муҳаббат бобида жиддий қарорлар чиқаришингизга тўғри келса, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Тақдирингизни издан чиқарувчи қарорлар қабул қилиб, кейин пушаймон бўлиб юрманг. Оила қурмаган, айнан бугун бўлғуси жуфтингизнинг қўлини сўраш ниятида бўлсангиз, яхшилаб ўйланг, мулоҳаза қилинг. Кун давомида келажакдаги муҳим ишларингизда нафи тегувчи одамлар билан учрашишингиз кутилади. Кимки олдиндан қўшимча даромад келтирувчи иш топиш тадоригини кўрган бўлса, мўмай даромаддан умид қилаверсин.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

2 июль куни оммавий тадбирлардан қочинг. Бу ўзингизга бўлган ишончни ўлдиради. Қолаверса, кўпчилик назарида бўлишга ҳали тайёр эмассиз. Яхшиси, майда юмушларни бажариш билан банд бўлинг. Бу ишлар сиз кутган даромадни ҳам бера олади. Саломатликни тиклаш учун танани турли йўллар билан чиниқтириш пайида бўлинг. Парҳезни ҳам унутиб қўйманг. Спиртли ичимликларни зинҳор истеъмол қила кўрманг. Кечқурун оилангиз даврасида ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун ўзингизни ҳақиқий устаси деб билган ишларгагина қўл уринг. Эсда тутинг, арзимас хато ҳам профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингизга, келажак мақеингизга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Спортнинг нафас билан боғлиқ турларига эътибор қаратинг. Муҳаббатда фақат ён беришларгина сизни жанжаллардан, кўнгилсизликлардан асраб қолиши мумкин. Кўча таомини истеъмол қилманг. Ухлашга ётишдан олдин олисда яшайдиган қондошлар ҳақида хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

2 июль куни эрталабоқ жуфтингиз билан романтик лаҳзаларни эсга олинг, унга ёқимли совға ҳадя этинг. Бу, албатта эркакларга тегишли. Гарчи бу режангизда бўлмаса-да, барибир вақт ажратинг. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаганда қариндошлардан бири уйингизга меҳмон бўлиб келиши ёки яқин дўстингиз қўнғироқ қилиб, ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Аммо ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Зарарли эмоцияга кенг йўл бериб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун олдиндан режалаштирилган ишлар, ғоялар амалга ошмаслиги мумкин. Лекин кунингиз қувноқ ўтиши тайин. Ажойиб инсонлар билан танишишингиз, ширин ва мароқли суҳбатлар қуришингиз, табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз кутилади. Чўмилишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Ишда ҳам ҳаддан ташқари таваккалчиликка берилиб кетмаслигингиз талаб этилади. Шундоқ ҳам раҳбарларингиз масъулиятни чуқур ҳис этишингиздан аллақачон хабар топиб улгурган.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

2 июль куни янги танишлар орттиришингиз мумкин. Улар билан суҳбатда расмиятчиликдан қочинг. Ўзингизни бошқаларга идеал қилиб кўрсатишдан нари бўлинг. Сизга камтарлик ярашади. Айримлар қалбида муҳаббат туйғусини туйиши кутилмоқда. Шу нарса режалаштирган ишларингизни чалкаштириб юборади. Хизмат сафарига боришга тўғри келса, бош тортмаганингиз маъқул. Бу сафар сизга молиявий наф бериши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юришингиз тавсия қилинади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ҳар бир ишни ниҳоятда меҳр берган ҳолда амалга оширинг. Майли, ўзгалар сиз ҳақингизда нима деб ўйласа ўйлайверсин. Сиз ўз билганингиздан қолманг. Ўта муздек сувда чўмилишдан сақланинг. Бўғимларингиз шамоллаши эҳтимолга яқин. Кечқурун моддий аҳволингиз кутганингиздек ижобий ҳал бўлади. Бундан ташқари, яқин ўтмишда сизга жуда кўп марта ёрдам қўлини чўзган инсон билан юз кўришишингиз эҳтимоли бор. Саломатлигингиз айниганини ҳис этсангиз, дарҳол врач кўригидан ўтинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: