Араб шайхларининг соҳибжамол рафиқалари (фото)

0

Шарқ аёллари ҳақида ўтмишдан сақланиб қолган стереоптиплар бугунги кунда анчагина ўзгарди. «Шок информ» ана шу ўзгарган стереотипларга мисол сифатида араб шайхларининг рафиқаларига эътибор қаратди, деб ёзмоқда Дарё.

Шайх Хая Бин Ҳусайн ал-Мақтум

Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад ал-Мақтумнинг иккинчи рафиқаси Шайх Хаянинг келиб чиқиши қироллик авлодидан. Унинг отаси — Иордания қироли. У Оксфордда таълим олган, қироллик маросимларидан бирида Шайх Муҳаммад ал-Мақтумга таништирилган ва бир неча ойдан кейин унинг рафиқасига айланган.

Фото: «Шок информ»

Шайхнинг рафиқаси икки нафар бола кўрган. У ўзининг оналикка бағишламаган ва фаол равишда жамоат иши билан шуғулланади. У томонидан амалга оширилган лойиҳалардан бири она ватани Иордания учун очликка қарши кураш жамғармасини тузгани бўлди. Шайх Хая Европа услубида кийинади, тез-тез дунёвий тадбирларга бориб туради.

Саудия Арабистони қироличаси Фотима Кулсум Зохар

Қиролича ҳақида жуда кам маълумот бор. У жуда оддий оилада туғилган, Дубай халқаро коллежида ўқиган, кейин эса ар-Риёддаги қирол Сауд университетини тугатиб, юристлик касбини эгаллаган. Қандай қилиб оддий қиз қиролнинг эътиборини тортиб, унинг рафиқасига айлангани ҳалигача номаълум.

Фото: «Шок информ»

Шайх Моза Бин Носир ал-Миснед

Қатарнинг собиқ амири Ҳамад бин Халифа ат-Танийнинг иккинчи рафиқаси ва амалдаги ҳукмдорнинг онаси нафақат хайрия ишлари билан шуғулланади, балки сиёсий ҳаётда фаол иштирок этади. Шайх Моза ЮНЕСКОнинг махсус мурожаатчиси ҳисобланади, бир қатор давлат ва халқаро лавозимларни эгалик қилади, ҳатто Британия империяси орденининг қўмодон хоним унвонига эга.

Фото: «Шок Информ»

Етти нафар фарзанднинг онаси мода оламида машҳур ҳисобланади. У мамлакат анъаналарига ҳурмат бажо келтирган ҳолда, камтарона кийинади, бироқ бунда жаҳон модаси тенденцияларига қатъий мувофиқликни сақлайди.

Иордания қироличаси Рания ал-Абдулла

Иордания қироли Абдулла ибн ал-Ҳусайн ал-Ҳошимийнинг рафиқаси ва тахт меросхўри шаҳзода Ҳусайннинг онаси Рания дунёдаги энг машҳур шарқ қироличаси ҳисобланади. У Яқин Шарқдаги инсон ҳуқуқлари фаоли ва аёлларнинг отаси ва эри фикридан қатъи назар ўз компаниясини очиши учан курашади. Шунингдек, у Иордания армияси полковники унвонига эга.

Фото: «Шок информ»

Саудия Арабистони маликаси Амира ат-Тавил

Амира ат-Тавил Саудия Арабистонида анъанавий жамият асосларини бузувчи деб аталади. Бу маликани умуман ташвишга солмайди. Турмушга чиққунига қадар у АҚШдаги Нью-Ҳейвен университетини тамомлаган, бизнес бошқаруви соҳасида илмий даражага эга, халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. Машинасини шахсан ўзи бошқаради. Турмуш қурганидан кейин бир неча йил ўтгач у эри билан ажрашган. Амиранинг айтишича, эри ундан тезроқ болаларни дунёга келтиришни талаб қилган, у эса ўзини она ролида кўра олмаган. Ажримдан кейин унинг эри бошқа уйланмади, улар тез-тез учрашиб туришади ва дўст бўлиб қолишган ҳамда ҳамкорликда хайрия тадбирларини ўтказади.

Фото: «Шок информ»

Айни пайтда малика 33 ёшда, Саудия Арабистонида ва бутун дунёда кенг қамровдаги гуманитар муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: