Энди гўштнинг эски-янгилигини смартфон аниқлаб беради…

0

 

Барчага маълум, бозордан гўшт сотиб олишда унинг эски-янгилигини аниқлаш жуда мушкул. Гарчи у ҳидланмаган бўлса-да, анчадан бери музлаткичда сақланган ё сақланмаганини оддий одам аниқлай олмайди. Хитой ва Америка олимлари смартфонлар учун алоҳида сенсор ихтиро қилишди. Смартфонга ўрнатиладиган бу янги сенсор алоҳида ўтказгич билан бирга «NFC» белги остида ишлайди. У полимердан яратилган бўлиб, жуда қисқа фурсатда гўштнинг эски-янгилигини рақамлар асосида аниқлаб беради. Сенсор ҳозирча фақат «NFC» модулли смартфонларда ишлай олади.

Тадқиқотлар давомида олимлар бир бўлак янги сўйилган мол гўштининг сенсорлар ёрдамида ҳақиқатан янгилигига амин бўлишгач, уни бир кеча-кундуз 30 даража иссиқ жойда сақлашди. Сенсор яқинлаштирилгандаёқ бу гўшт ҳақида тўғри ва аниқ ҳисобот бера бошлади.

New Atlas

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: