КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

Йўл четидаги симёғоч тепасига шундай ёзув битилган:

          — Оқ йўл, ҳайдовчи!

Сал пастроғида яна бир ёзув мавжуд:

  — Кўприк бузилган!

* * *

— Жиннихонадагиларнинг аслида ким эканини аниқлаш учун нотаниш одам нима қилиши лозим?

— Биринчи учраган одамга яқин боргач, юзига туфлаш керак. Агар йиғлай бошласа, бу жинни, сўкина бошласа, кимнидир кўришга келган, башарангга тушириб қолса, санитар, сенга жавобан юзингга туфласа, бош врач бўлиб чиқади.

* * *

Невропотолог беморга асабни тинчлантирадиган дори беряпти.

— Қани, дорини ютинг! Тезроқ ютинг! Ют дедим, ярамас!!!

* * *

Имтиҳон. Талаба қиз сира имтиҳонни топшира олмаяпти. Эшик ортидаги шериклари эса, нима қилишни билмай ҳайрон. Охири топишди. Талаба йигитлардан бири имтиҳон хонасига чопиб кирди-да, қичқирди:

— Тошматова, сен қизли бўлдинг!

* * *

— Ўртоқ бошлиқ, бугун ишдан эртароқ кетишимга рухсат берсангиз! Хотиним мен билан бозорга тушмоқчийди.

— Йўқ, ўтириб ишланг!

— Раҳмат сизга!

* * *

Хитойликлар қайсидир давлатга ҳужум уюштириш режасини тузишяпти.

— Биз чегарага 8-9 миллион кишилик кичик гуруҳларни алоҳида-алоҳида яқин олиб борамиз. Икки четда пи±далар бўлади. Марказда эса, танклар.

— Нега энди танклар марказда бўлиши керак?

— Нима, биттагина танкни ишдан чиқарайликми?

* * *

— Кеча қўшни домда лифтоҳалокат юз берибди.

— Наҳотки?

— Ҳа, иккита лифт тўқнашиб кетибди.

* * *

Жиноятчининг уйини милиционерлар тинтув қилишяпти. Ундан сўрашди:

— Автомат кимники?

— Калашниковники.

* * *

Тобутни машинада қабристонга олиб кетишяпти. Тобут солинган машина орқасидан бир болакай қичқирганча чопиб боряпти.

— Дадажон, қаерга? Мени ташлаб кетманг! Мениям ўзингиз билан олиб кетинг!

Машина бирдан тўхтади-ю, ҳайдовчи кабинадан бошини чиқариб болани койиб берди:

— Қани, уйга жўна! Агар келгунимча дарсингни қилиб қўймасанг, камар билан савалайман!

* * *

«Мўъжизалар майдони» ток-шоуси бошловчиси Леонид Якубович уйга ишдан чарчаб келганди, хотини қўрқув аралаш катта шкаф рўпарасига туриб олди-да, деди:

— Азизим, сизга икки миллион рубл таклиф этаман ва биз бу шкафни очмаймиз!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади