Саратон келтириб чиқарувчи асосий икки озиқ-овқат аниқланди

0

Саратон касали келиб чиқишига асосан қайта ишланган қизил гўшт ва шакар сабабчи экан.

Олимлар бир неча йиллик таҳлилдан сўнг саратон касалини келтириб чиқарувчи асосий икки маҳсулотни аниқлашди, деб хабар қилмоқда Which нашри.

Олимлар  фикрига кўра, ошқозон ва ичакларда саратон касалининг пайдо бўлишига сабаб биринчи навбатда қайта ишланган қизил гўшт истеъмол қилиш экан. Аниқроғи, гўштнинг ўзи эмас, уни узоқроқ сақлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшиладиган нитрат ва нитрит кимёвий моддалари саратон келиб чиқишига сабачи экан.

“Кунига 50 грамм бекон истеъмол қилиш саратон касали пайдо бўлиши эҳтимолини 18%га оширади”, — дейилган хабарда.

Рак касаллигини келтириб чиқарувчи озиқ-овқатлар орасида иккинчи ўринда — шакар турар экан. Бу борада аниқ далил исботлар топилмаган бўлсада, бугунги кунда шакар жуда кўп маҳсулотлар таркибига қўшилиши ва бунинг оқибатида одамларда ортиқча вазн пайдо бўлиши — исботланган. Маълумки, ортиқча вазн — рак касаллигини пайдо бўлиш эҳтимолини бир неча баробар оширади.

Шу ўринда олимлар организмда канцироген моддалар ошиши ва рак касаллиги пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида кўк чой, куркума, анор,  балиқ чернива ва кўпроқ мева сабзавотлар истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда.

Манба: protoday.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: