Тожик қизига уйланмоқчимисиз, марҳамат, 50 минг доллар қалин пули тайёрлаб қўйинг!

3

Тожикистонлик шоира Адиба Азиз маҳаллий қизларга уйланмоқчи бўлган хорижий фуқаролардан қалин пули олиш ҳақида қонун қабул қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон»га асосланиб daryo.uz хабар берди.

Унинг фикрига кўра, қалин пулининг ярми келиннинг шахсий ҳисоб рақамига тушиши керак. Иккинчи ярми эса тенг беш бўлакка бўлиниб, қизнинг ота-онаси, давлат бюджети, етим болалар, ногиронлар ва қарияларга юборилиши керак.

Шоиранинг Фейсбукдаги саҳифасида чоп этилган ушбу ғояси катта шов-шов ва тортишувларга сабаб бўлди. Муҳокамада иштирок этаётганлар асосан икки гуруҳга бўлинди: биринчи гуруҳдагилар ушбу ғоя инсонийлик тушунчаларидан узоқлиги ва тожик қизларининг эркинлигини чеклаши ҳамда уларни товарга айлантириши мумкинлигини айтмоқда.

Иккинчи гуруҳ вакиллари фикрига кўра ушбу чора тожик қизларига уйланишни истаётган хорижликлар сони тобора кўпайиб бораётган вақтда миллий генофондни ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Шоиранинг фикрига кўра, қалин пули хорижликлар олдида тожик қизларининг обрўсини оширади ва оилада муносабатлар ёмонлашганда уларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга йўл қўймайди.

Бугунги кунда Тожикистонда хорижлик куёвлар учун қалин пули тўлаш мажбурияти бўлмаса ҳам бир қатор шартлар мавжуд. Жумладан, бўлажак куёв уйланишдан олдин мамлакатда камида бир йил яшаши, турмуш ўртоғи ва болаларини уй-жой билан таъминлаш мажбурияти юклатилган никоҳ шартномасини имзолаши керак.

3 ФИКРЛАР

Comments are closed.