Тошкент туғруқхоналарида чақалоқларни олиб чиқишда дабдабани ман этувчи сурат пайдо бўлди

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги туғруқхонадан чиқишда ўтказиладиган дабдабабозлик бола саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини айтди.

Repost  тақдим этган суратда туғруқхонадан чиқиш вақтида татанали маросимлар, аниматорлар, мусиқа садолари остида чиқиш ва бошқа дабдабабозликлар таъқиқлангани кўрсатилган.

Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, тўй-маросим ва бошқа тадбирларни ўтказиш – бу шахсий иш эмас. Бу оилавий маросим бўлсада, бутун жамиятга, одамлар ҳаётига таъсир қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эса туғруқхонадан чиқишда ўтказиладиган дабдабабозлик бола саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши айтилган эди.

Февраль ойида вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда чақалоқ туғииши билан боғлиқ ўтказиладиган дабдабозликка қарши чоралар режаси тасдиқланган эди. Тиббиёт ходимлари эса янги услублар асосида фуқаролар билан суҳбатлар ўтказган эди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: