Автофалокат беш кишининг умрига зомин бўлди

0

Липец вилоятига яқин Котовка қишлоғидаги йўлларнинг бирида автофалокат юз берди. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, улар орасида 2 нафар болалар ҳам бўлган, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бўлими матбуот хизматига асосланган ҳолда zelv.ru сайтида.

Ҳодиса Волксwаген Пассат ва Ҳюндаи Соната русумли авто машиналари билан юз берган.

Берилган маълумотларга кўра, 5 киши кучли жароҳатлар туфайли шу заҳоти жон берган. Улар орасида вояга етмаган болалар ҳам бўлган.

Таъкидланишича, Ҳюндаи русумли машинанинг 8 ёшли йўловчиси шифохонага турли жароҳатлар билан етказилган.

Нигора Қурбонбоева тайёрлади