“Ҳавас, яна пойингда таъзим бажо айладим…”

0

ҲАВАС

***

 

Ожиз қолган онимда,

Тоғларга ҳавас қилдим.

Жабр туйсам жонимда,

Соғларга ҳавас қилдим…

***

Тоғлар қарамадилар,

Соғлар қарамадилар.

Оҳлар уриб малаг-у,

Моҳларга ҳавас қилдим…

***

 

Оҳлар оғули экан,

Моҳлар доғули экан.

“Борса келмас”лари бор,

Ёқларга ҳавас қилдим…

***

 

“Борса келмас” кўнмади,

Таҳқирлашдан тинмади.

Ичга ютиб дардимни,

Чоҳларга ҳавас қилдим…

***

 

Дардим билмади-я чоҳ,

Бағрин бермади-я чоҳ.

Хаста дилимни доғлаб,

Доғларга ҳавас қилдим…

***

 

Доғлар ёмон куйдирди,

Паймонамни тўлдирди…

Бир куйиб, ҳам бир ёниб,

Тавбалаблар, тўлғониб,

Бағрим тўла дардимни,

Худойимга солдим-у,

Кўнглимни кўтаргич гоҳ-

гоҳларга ҳавас қилдим.

 

Олимжон ҲАЙИТ