Ҳайрат: Помидор тамаки чекишни ташлашда ёрдам беради

0

Сабзавотлар ичида севимлиси бўлмиш помидор энг фойдали озуқа ҳисобланади.

Помидорга қизил ранг бахш этадиган ликопен моддаси табиий антиоксидант ҳисобланиб, саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади. Жиддий касалликлар ривожланишига тўсқинлик қилади. Агар уни кундалик рационингизга киритсангиз, танада «бахт гормони» — серотонинни сезиларли даражада оширади.

Маҳсулот репродуктив тизим фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Ичакдаги бузилиш жараёнларига қарши туради. Ошқозон-ичак органларининг шишиши ва ноқулайликдан азоб чекишингиз тўхтайди.

Ота-боболаримиз танадан ортиқча сафро ва сувни чиқариб ташлаш учун ҳам помидордан фойдаланишган. Мутахассислар уролитоз билан оғриган одамларга помидор шарбатини тавсия қилишади.

Мазкур ичимлик организмдаги туз ва суюқлик мувозанати бузилганида инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, томат шарбати қонда темир моддаси етишмаслиги, юқори қон босими ва ангинадан азият чекаётган шахсларга тавсия этилади. Помидорни хуш кўрувчи инсонларнинг қон томирларида тромбоз деярли шаклланмайди.

Помидорни истеъмол қилиш эса юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олиш учун ўта фойдали.

Помидорнинг шифобахш
хусусиятлари

Помидор инсон организмига фақат ижобий таъсир қилиб қолмай, кайфиятни ҳам кўтаради. Унда органик модда ҳисобланувчи тирамин мавжуд. Тирамин рганизмда серотонин моддасига айланади. Шу модда борлиги сабабли помидор инсон кайфиятини кўтариб, тушкунликка қарши курашишда инсонга ёрдам беради.

Помидорнинг шифобахшлиги унда пурин моддаси мавжудлиги ва калорияси камлигидадир. Ортиқча вазнли кишиларга, буйрак касаллиги билан оғриганларга ҳамда баданда ортиқча туз йиғилган кишиларга помидор тановул қилиш тавсия этилади.

Помидор истеъмол қилиш қанд касаллиги билан оғриган, ёғ босиб семириш ва модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали. Помидор, шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга, шу сабабдан овқат тановул қилгандан ярим соат ўтказиб, бир пиёла томат шарбати ичилса, овқат ҳазм қилишдаги муаммолар йўқолади.

Модда алмашинуви жараёни бузилганда ҳам помидор истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки у ўзининг шифобахш хусусиятлари билан модда алмашинувидаги иллатларни ва организмдаги туз йиғилишини бартараф этади. Овқатланиш жараёнида рационингизга мунтазам фойдали моддалар ва витаминларга бой бўлган томат шарбатини қўшишни ёдингиздан чиқарманг.

Артериал қон босимини меъёрга келтириш учун 1 стакан томат шарбатини ичиш тавсия этилади. Ҳомиладор аёллар меъёрида помидорнинг ўзини истеъмол қилиши лозим. Чекишга берилган кишиларга ҳам помидорнинг фойдаси катта.

Помидорда мавжуд айрим моддалар сабабли уни мунтазам истеъмол қилиш никотин смолалари ва заҳарли токсин моддаларини парчалаб, уларни ҳатто ўпкадан чиқариб юборишга сабаб бўлади. Улар тишларни тамаки смолаларидан фориғ қилиб, маза-таъм сезиш қобилиятини меъёрига келтиради.

Помидорда катта миқдорда антиоксидант — ликопин моддаси мавжуд бўлиб, уни доимий истеъмол қилиш эркакларда простата саратони пайдо бўлишининг олдини олади. Помидор истеъмол қилиш куч-қувватни ошириб, иммунитетни кўтаради.

Помидор шарбати диабет билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади ва фойдали ҳисобланади. Маҳсулот қонда глюкоза миқдорини меъёрига туширади. Организмдан ёмон холестеринни ҳайдаб чиқаради. Шарбати хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради.