Ҳиндистонлик ўргимчак аёл

0

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жойлашган Сандживан номли шифохона олдидан ўтиб кетаётганда икки йигит қўрқинчли воқеанинг гувоҳи бўлишди ва уни камерага ёзиб олишди. Тасвирда аёл шифохона деворга бир ўзи гувоҳлар кўз олдида худди ичига руҳ кириб олгандек чиқиб кетиб турли ҳаракатларни қилган деб хабар берди “planetanovosti.com” сайти.

Нотаниш аёл қўрқинчли кинолардаги руҳлар каби узун қора сочли, устида эса оппоқ кўйлак кийган эди. Иккинчи гувоҳнинг таъкидлашича, аёл шифохонадаги бемор эмас, балки ҳақиқий руҳ.

Бир нарса аниқки, оддий инсон бундай чаққонлик билан текис бўлган деворга чиқа олмас эди. Ҳаттоки, спортчи бўлганда ҳам. Балки аёл “Ойпарастлик” касаллиги билан оғригандир. Бундай уйқу пайтида одам оддий инсон қила олмайдиган ишларни бемалол бажара олиши олимлар томонидан исботланган.

Мутахассислар ойпарастлик касаллигининг қандай келиб чиқишини тушунтириб бера олмайдилар, лекин бундай касалликнинг мавжудлигини тасдиқлашади.

Бундай беморлар ақлга сиғмайдиган ишларни бемалол уддалашади. Масалан, тешиклардан йиқилмай ўтиш, бир томдан иккинчи томга сакрай олиш.

Тармоқ фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, аёл деворга турли иплар ёдамида чиққан. Бошқалар эса назарияни инобатга олган ҳолда, аёл девордан тушаётганини, видео эса шунчаки тескари қилиб олинганини айтишмоқда.

Нигора Қурбонбоева тайёрлади