Қонли ой тўлиши: табиат ҳодисасими ёки ҳаётнинг тугаши?

0

Мутахассислар фикрига кўра, 27 июль куни инсонлар «Қонли Ой тутилиши»дек ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди “planetanovosti.com”. Бу воқеа Ой ўз орбитасидан анча узоқлашганида содир бўлади. Башоратчилар эса бу борада бошқача фикр юритишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Ойнинг қизил рангга кириши дунё тугаётганининг бир белгиси.

Бундай башорат ва тахмин 2017 йил 31 декабрь куни ҳам кузатилиши керак эди. Башоратчилар эса инсонларга дунёнинг йўқ бўлишидек хавфли бўлган ҳодисага тайёр туришларини айтганди.

Аммо бундай бўлмади. Қиш ойи ҳар доимгидай ўтганлиги боис, мутахассислар бу ҳодисани кейинги ойларга кўчиришди. Ҳозирда бўлса бу ғайриоддий воқеа шу ойда содир бўлишини қатъиян айтишмоқда.

НАCА олимларининг таъкидшича, Ой тутилиши бу сафар 103 дақиқани ташкил этар экан. Ҳодисани Шимолий Америкада унинг жанубий қисмида яшовчи аҳолигина кўриш имкониятига эга.

Нигора тайёрлади