Қозоғистон компанияси Ўзбекистонда Hyundai енгил машиналарини сотади

0

Astana Motors компанияси Ўзбекистонда Hyundai енгил автомашиналарини сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Astana Motors компанияси раҳбари Нурлан Смагулов маълум қилди, деб хабар бермоқда Кун.уз нашри.

«Биз ҳозир мавжуд бўлган энг «мазали» бренларни олиб, тақдимот ўтказмоқдамиз. Шу билан биз ҳозир Ўзбекистонда дистрибьюция олганмиз. Бу биз учун муҳим чақирув — катта иқтисодиёти ва аҳолиси кўп бўлган қўшни давлатга кириб бориш ва у ерда энг йирик Жанубий Кореянинг брендини тақдим этиш», — деб таъкидлади Нурлан Смагулов.

Astana Motors компанияси бир неча йиллар давомида экспорт учун чегараларни очилишига умид билан Ўзбекистон томон қараб турганди.

Қўшни давлатлар бозорларига чиқишни ҳисобга олган ҳолда ушбу машиналарни йиғиш бўйича компания заводи қурилди.

Astana Motors компанияси Қозоғистон бозорида 11 та бренддаги автомашиналарни етказади, улардан Hyundai, Subaru, BMW и MINI, Rolls-Royce, Toyota, Lexus, Jaguar Land Rover, Volvo. Astana Motors машиналарни Россияда сотмоқда, келгуси истиқболда МДҲнинг бошқа давлатларнинг бозорларига чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Наманганда Hyundai юк машина ва автобуслар: юк кўтариш қуввати 1-50 тоннагача бўлган автомашиналар, шаҳарлараро ва ҳалқаро ва туристик автобусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Бошланғич босқичда кунига 8-20 дона, йилда 1000 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Уч йил ичида бу кўрсаткич 3 минг донага етказилади.