Сабзили пюре-шўрва

0

Керакли масаллиқлар: 700 г сабзи, 500 мл товуқ бульони, 200 мл қаймоқ (20-22 фоизли), 40 мл зайтун ёғи, 4 дона саримсоқ, 1 дона пиёз, 1 чой қошиқ туз.

Тайёрланиши:

1. Пиёзни тозалаб, 4 бўлакка, сабзини арчиб, йирик бўлакларга бўлинг.

2. Сабзи юмшоқ бўлиб қайнаб чиқиши учун унинг устини қоплагунча сув солинг.

3. Камроқ ёғда пиёз ва саримсоқни қовуриб, сабзи юмшагандан сўнг кастрюлкага солинг.

4. Қўл блендерида шўрвани дастлаб секин, сўнгра максимал тезликда пюрега айлантиринг. Унга бульонни қўшиб, аралаштиринг. Шўрвага қаймоқ қўшиб, қайнаб чиққунга қадар кутиб, дарҳол оловдан олинг.

5. Сабзили таомга ҳар доим қаймоқ, сариёғ ёки сут қўшишга ҳаракат қилинг — шунда ундаги фойдали моддалар яхши ҳазм бўлади.